Омбудсман: Россиядаги қирғиз фуқаросини Тожикистонга бериб юборилишини олдини олдик

Тожикистон ушбу фуқарони халқаро қидирувга берган.

Россияда қўлга олинган Қирғизистон фуқароси тожик ҳуқуқ-тартибот органларига топширилишини олди олинди. Бу ҳақда 25 октябрь куни Қирғизистон Омбудсманининг вакиллари маълум қилди.

Тожикистон ушбу фуқарони халқаро қидирувга берган, бироқ Омбудсман ва Ташқи ишлар вазирлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Россия уни Тожикистонга экстрадиция қилмаган ва жиноий таъқиб муддати ўтгани сабабли қўйиб юборган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро 2013 йилда Тожикистондан Қирғизистонга кўчиб ўтган, Қирғизистон фуқаролигини олган ва шундан бери Қирғизистонда истиқомат қилиб келган.

У 2010-2013 йилларда Тожикистон қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилган. Омбудсман уни Тожикистонга экстрадиция қилиш учун ҳеч қандай асослар йўқлигиги исботлашга муваффақ бўлган.

Айни пайтда юз минглаб Қирғизистон фуқаролари меҳнат муҳожири сифатида Россияда яшаб келмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ