Қирғиз фаоли Эмил Бекиевга нисбатан ҳукм ўз кучида қолди – у олти йилга қамалди

7 сентябрь куни Бишкек шаҳар суди фаол Эмил Бекиевнинг шикоятини кўриб чиқди. Қарор тафсилотлари расмий порталда эълон қилинган.

Бишкек шаҳар суди шу йилнинг июнь ойида Первомайск туман суди Эмил Бакиевни олти йилга озодликдан маҳрум қилган ҳукмини кучда қолдирди.

Бекиевнинг ўзи айбига иқрор бўлмаган ва интернетда эълон қилинган видеоларда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва ҳокимиятни эгаллашга чақирганини рад этган.

Блогер Эмил Бекиев ўзининг Youtube-каналида қирғиз ҳукуматини танқид қилувчи видеолавҳалари билан кенг танилган. Шунингдек, у сиёсатчи Адахон Мадумаровнинг тарафдори ҳамда тан олинмаган «Бутун Қирғизистон» партияси аъзосидир.

Бекиев 2022 йил сентябрида Россиядан Қирғизистонга депортация қилинган эди. Унга ЖКнинг оммавий тартибсизликларни қўзғатиш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга чақириқлар ва адоватни қўзғатиш каби моддалари билан айблов қўйилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ