Бишкекда қўлга олинган чечен фаоли Мовлаев изоляторда қийноққа солинаётганини айтди

Қодировнинг танқидчиси МХДҚ тергов изоляторида ундан Россияга депортация қилинишига рози бўлишни талаб қилишаётганини айтмоқда.

Бу ҳақда у 31 октябрь куни апелляцияси кўриб чиқилиши керак бўлган Бишкек шаҳар судида суд жараёни бошланишида айтган.

“Ҳурматли судья, мени тергов изоляторида қийнашмоқда. Мени суд жараёнидан воз кечишга мажбур қилишяпти”, – дейди Мовлаев.

Бироқ чечен фаоли гапина тугата олмади, ҳайъат раиси дарҳол судланувчининг шикояти ҳали судга етиб келмаганини айтиб, суд мажлисини 16 ноябрга қолдирди.

Мавлоевнинг адвокати Бахит Автандил журналистларга қийноқлар борасида прокуратура ва Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига мурожаат қилишини айтди.

21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилган эди. Жазони ўтагандан сўнг Мовлаев мамлакатдан депортация қилинади.

Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандил нашрга айтишича, адвокатлар фаолга жарима эмас, ҳақиқий жазо тайинлашни сўрамоқда, чунки Мовлаев Чеченистон хавфсизлик кучларидан қўрққан.

“Адвокатларим айтганидек, жазони тўлиқ ўташга тайёрман. Менинг моддам бўйича жарима назарда тутилган бўлсада, ҳаётимни сақлаб қолиш учун икки йиллик қамоқ жазосини беришингизни сўрайман. Мен ўз ҳаётимни сақлаб қолиш учун бу ерда камида ўн йил қамоқ жазосини ўташга тайёрман», – деди Мовлаев сўнгги сўзида.

Мовлаев қийноқлар қўлланилганидан шикоят қилмаган, бироқ Қирғизистондан Россияга экстрадиция қилинса, Чеченистонда қийноқларга дучор бўлишини таъкидлаган.

Август ойида суд Мовлаевни 21 октябрга қадар ҳибсда сақлашга қарор қилган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Мовлаевнинг ҳибсга олиниши аксилтеррор операцияси доирасида амалга оширилганини таъкидлаган. Махсус хизмат маълумотларига кўра, у 2022 йил августидан “радикал ғояларга содиқлиги учун” давлатлараро қидирувда бўлган.

Чеченистон Республикасида (РФ) туғилган 28 ёшли Мансур Мовлаев 2020 йилда “сиёсий ва диний қарашлар туфайли 3 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2022 йилда у шартли равишда озодликка чиқарилган, бироқ Шали туман ИИБ ходимлари томонидан яна ҳибсга олинган, у ердан Мовлаев қочиб, мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ