Қирғизистон Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб тан олинди

Марказий Осиёда аёллар учун энг яхши мамлакат деб Туркманистон топилган.

Шу ҳафта эълон қилинган Women Peace and Security Index (Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги индекси) рейтингига кўра, Қирғизистон яна Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб тан олинди.

Қирғизистон минтақадаги қўшниларини ортда қолдириб, 95-ўринни эгаллаган. Ҳисоботда айтилишича, Қирғизистонда давлат ишидаги аёлларнинг улуши 20 фоиздан ошмайди, қирғиз аёлларининг 13 фоизи яқинларининг зўравонлигига учрайди.

Марказий Осиёда аёллар учун энг яхши мамлакат деб Туркманистон топилган, унга 58-ўрин берилган. Кейинги ўринларда Қозоғистон(80), Тожикистон (90) келмоқда. Ўзбекистон эса Қирғизистондан бир поғона юқори бўлган 94-ўринни эгаллаган.

Умуман олганда, 13 жабҳада аёлларнинг фаровонлигини баҳолайдиган ушбу глобал рейтинг билан 177 давлат қамраб олинган. Дунёда аёллар яшашаи учун энг қулай давлатлар орасида Норвегия, Дания, Финляндия, Исландия каби давлатлар етакчилик қилмоқда. Жанубий Судан, Конго, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Яман аёл бўлиш учун энг хавфли давлатлар қаторида.

WPS индекси Жоржтаун университети томонидан чоп этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ