Илк маротаба Ўшда карлар учун Жума маърузаси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрининг Оқ-Буйра Шарқий хатибиёти ҳузуридаги Мажурумтол масжиди имом-хатиби Медер ҳожи Қадировнинг ташаббуси билан  шаҳардаги карларга махсус таржимон орқали Жума маърузаси тушунтирилди. “Карлар эшита олмаслиги сабабли, улар учун масжиднинг биринчи қаватида махсус хона ажратилган. Ушбу хонада жума маърузасини таржимон орқали тушунтириш ишлари олиб борилди. Жума намозидан кейин масжид жамоати томонидан тайёрланган таомлар ҳам берила бошлади ”, – деди Медер ҳожи…

Батафсил...

Путин ва Марказий Осиё президентлари қирғизистонликларни табриклашди

Россия президенти Владимир Путин президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва қирғизистонликларни Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   «Россия-Қирғизистон иттифоқчилик алоқалари ва стратегик шериклик юқори даражада. Мамлакатларимиз Евроосиё интеграцияси жараёнлари доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда, минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда. Келаси йилда кўп томонлама ҳамкорлик   халқларимиз манфаати учун  ривожланади…

Батафсил...

Аравонда икки қаватли Хатибиёт (диний идора) фойдаланишга топширилди

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги икки қаватли Хатибиётнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.   Очилиш маросимида Қирғизистон муфтийининг ўринбосари Жўрабай Шерғазев, Ўш вилояти мусулмонлари қозиси Самидин Қари Атабаев, Боткен вилояти қозиси Пазил Султанмуратов, Ўш шаҳри қозиси Убайдулло Сарибаев, ДИДХ Жанубий минтақавий бошқармаси бошлиғи Исақбай Мурзабеков, Қозият ходимлари иштирок этишди. Ўшдаги туманларнинг бош имом-хатиблари, Аравон тумани ҳокими Қурбанбек Айтибоев,…

Батафсил...

Кўк-Ёнғоқ шаҳридаги Кавсар масжиди имомига «Daewoo Matiz» совғаси топширилди

Россия, Қозоғистон ва Бишкекдан келган ёшлар томонидан Жалолобод вилояти, Кўк-Ёнғоқ шаҳридаги Кавсар масжиди имоми Максат Аҳмедовга «Daewoo Matiz» совғаси топширилди. Бу ҳақда бугун  Кўк-Ёнғоқ имом хатиби Мирлан Алимбоев маълум қилди. Унга кўра, маҳаллий ёшлар имомнинг хайрли ишларини қадрлашиб, унга бундан кейин ҳам тинмай ишлашини тилаб, ўз ихтиёрлари билан автомобиль совға қилишди. “Биз Мақсат Имом билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик…

Батафсил...

Аравонда 11 миллион сомга қурилган масжид очилди

Бугун, 15-декабрь куни Аравон туманининг Чек-Обод қишлоғида 300 кишига мўлжалланган масжид очилди. Ўш вилоят қозисининг маълумотларига кўра, масжид маҳаллий ҳомийлар томонидан қурилган. Қурилиш 2019-йилнинг сентябрь ойида бошланиб, қиймати 11 миллион сомни ташкил қилди. Очилиш маросимида маҳаллий имом-хатиблар, ҳукумат вакиллари, Ўш вилояти мусулмон қозиси ўринбосари Нурбек Ўсмўнов иштирок этди.

Батафсил...

Иссиқкўлда яна бир имомга “Daewoo Nexia” автомобили совға қилинди

Иссиқкўл тумани Жарқинбаев овулида яшовчи Чингиз Турготов ўз ихтиёри билан маҳаллий масжид имоми Қилич Ўрўзбақтиевга “Daewoo Nexia” совға қилди. Бундан ташқари, яна бир ўша овуллик 7000 сомлик автомобилларни таъмирлаш калитлари тўпламини совға қилди. “Қилич Ўрўзбақтиев 13 йилга яқин имомлик қилди. Бундай совғанинг фахрий имомга берилиши яхши янгилик. Аввалроқ Оқ-Сув ва Жети-Ўғуз туманларидаги маҳаллий ёшлар имом-хатибларга автомобиллар совға қилишган эди. Менимча,…

Батафсил...

Вазирлик диний маълумотларни диққат билан ёритишга чақирди

Ички ишлар вазирлиги диний масалаларни ёритишда қонунчилик чегараларидан чиқмасликка чақиради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Баёнотга кўра, сўнгги пайтларда диний ва радикал мавзуларда алоҳида эътибор талаб қилинадиган хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Конституциядан «ҳукуматда дунёвийлик» тушунчасини олиб ташлаш тўғрисидаги таклифлар қизғин муҳокама қилинаётгани ва жамоатчиликда турли фикрлар пайдо бўлаётгани  қайд этилди. «Шу муносабат билан Вазирлик аҳолини радикаллаштиришга уринаётган материалларга…

Батафсил...

Сузоқ тумани Хатибиёти ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб бормоқда

Бугун, 3-декабрь куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани хатибиёти, Сузоқ тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ва уларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг олдини олишга чақирди. Бу ҳақда Сузоқ тумани бош имом хатиби Жунус хожи Исмоилов хабар берди. Унга кўра, тадбир мамлакатнинг шимоли ва жанубини бирлаштирган Ўш-Бишкек-Ўш трассасида ва туманда бўлиб…

Батафсил...

Жума куни Қирғизистондаги масжидларда Пайғамбаримизнинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади

Эртага, муборак жума куни мамлакатнинг барча масжидларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади. Азиз биродарлар! Рабиъул-аввал ойи Ислом динининг энг муҳим ойларидан биридир. Бу ойда дунёга раҳмат сифатида юборилган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (ﷺ) дунёга келди. Аллоҳ Таоло айтади: «Биз сизни (Муҳаммадни) оламларга яхшилик қилиш учун юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Афсуски, сўнгги пайтларда Пайғамбаримиз (ﷺ)…

Батафсил...

Қирғизистонга Умра зиёратини ўтказишга рухсат берилмай қолди

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» лойиҳасини ишлаб чиқди ва рухсат берилган ва рухсат берилмаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлигига асосланиб хабар берди. Саудия Арабистони 1-ноябрдан бошлаб 108 мамлакатга Умра  ибодатини бажаришга рухсат берган. Бунга Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради. Ҳозирча Қирғизистон вақтинчалик рухсат берилмаган 20 давлат қаторида бўлиб қолмоқда. 23-сентябрь куни…

Батафсил...

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда. Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган…

Батафсил...

Сузоқда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани хатибияти ташаббуси билан миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди. Сузоқ туманидаги Сузоқ, Ирис, Отабеков ва Қора-Дарё овул округларидаги масжид имом-хатиблари ва ёшлар махсус тадбир ташкил этишди. Тадбирнинг асосий мақсади – миллатлараро муносабатларни бузадиган провокацион кучларга қарши ижтимоий соҳадаги халқларнинг дўстлигини тарғиб қилиш. «Мамлакатимизда сиёсий вазият кескин бўлган бир пайтда, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқлар орқали…

Батафсил...

15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли. Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид…

Батафсил...

Ўшда Жума намози ўқилмайдими?

Ўқувчиларимиз бугун, Ўшда Жума намози ўқилмайдими?, дея сўрашмоқда. “Узпресс” бу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида, Ўш шаҳар ва вилояти бўйича комендант матбуот котиби Жениш Аширбаевга мурожаат қилди. “Ўш вилояти бўйича фақат Аравон туманида Жума намози ўқилмайди. У ердаги эпидемиологик вазият ёмонлиги сабаб, туман ҳокими шундай қарор чиқарибди. Ўш шаҳар ва бошқа туманларда Жума намози ўқилади. Ҳеч қандай чеклов йўқ”, дейди Жениш…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков жума намозини Жалдаги масжидда ўқиди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 16-октабрь, жума куни Жал микрораёнидаги масжидда жума намозини ўқиди. Бу ҳақда «Короче» телеграм-канали хабар берди. Янгилик президент маъмурияти томонидан расман тасдиқланмаган. Аммо, видеода Сўўрўнбай Жээнбековнинг бугун Олий Кенгашда мажлисида галстук таққанлиги кўрса бўлади. У билан тансоқчилар ва депутат Қанатбек Исаев ҳамроҳлик қилган. Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Садир Жапаров 16-октабрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб…

Батафсил...

Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди

Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.  Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда. Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар. Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом…

Батафсил...
1 … 3 4 5 6 7 … 9