Сузоқда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани хатибияти ташаббуси билан миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сузоқ туманидаги Сузоқ, Ирис, Отабеков ва Қора-Дарё овул округларидаги масжид имом-хатиблари ва ёшлар махсус тадбир ташкил этишди.

Фото:facebook.com

Тадбирнинг асосий мақсади – миллатлараро муносабатларни бузадиган провокацион кучларга қарши ижтимоий соҳадаги халқларнинг дўстлигини тарғиб қилиш.

«Мамлакатимизда сиёсий вазият кескин бўлган бир пайтда, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқлар орқали бошқа миллат вакилларига ноўрин ташвиқотларни амалга оширмоқдалар», деди у. Бундай провокацион ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида биз турли миллатдаги қишлоқ аҳолиси билан иш олиб боряпмиз «, – деди туман бош имом хатиби Исмоилов Жунус ҳожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ