Жума куни Қирғизистондаги масжидларда Пайғамбаримизнинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади

Эртага, муборак жума куни мамлакатнинг барча масжидларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббати ҳақида маърузалар ўқилади.

Азиз биродарлар! Рабиъул-аввал ойи Ислом динининг энг муҳим ойларидан биридир. Бу ойда дунёга раҳмат сифатида юборилган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (ﷺ) дунёга келди. Аллоҳ Таоло айтади: «Биз сизни (Муҳаммадни) оламларга яхшилик қилиш учун юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).

Афсуски, сўнгги пайтларда Пайғамбаримиз (ﷺ) ҳақида провокацион, ҳақоратли ва туҳматли маълумотлар турли кучлар томонидан тарқатилмоқда. Шу муносабат билан, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси провокацион маълумот тарқатганлардан хавотирланмоқда, ва эртага, 30-октябрь жума куни мамлакатнинг барча масжидларида Пайғамбаримиз Муҳаммад (ﷺ) нинг Исломдаги ўрни ва унга бўлган муҳаббат ҳақида маърузалар қилишни ният қилишмоқда.

Афсуски, мусулмонларимиз пайғамбаримизнинг Исломдаги шахсий ва инсоний фазилатлари тўғрисида етарли маълумотга эга эмаслар. Пайғамбаримиз (ﷺ) энг сахий ва олижаноб инсон эдилар!

Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.

Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг ҳар бир сўзи, унинг самарали ишлари, ўзини тутиши ва ҳатто сукути биз мусулмонлар учун ажойиб ибратдир. Унга эргашган киши умматнинг энг яхшиларидан бири бўлади. Келинг, ушбу Раббиул-аввал ойида севимли Пайғамбаримиз (ﷺ)  га кўп саловотлар айтайлик.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ