Ўшда Жума намози ўқилмайдими?

Ўқувчиларимиз бугун, Ўшда Жума намози ўқилмайдими?, дея сўрашмоқда.

“Узпресс” бу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида, Ўш шаҳар ва вилояти бўйича комендант матбуот котиби Жениш Аширбаевга мурожаат қилди.

“Ўш вилояти бўйича фақат Аравон туманида Жума намози ўқилмайди. У ердаги эпидемиологик вазият ёмонлиги сабаб, туман ҳокими шундай қарор чиқарибди. Ўш шаҳар ва бошқа туманларда Жума намози ўқилади. Ҳеч қандай чеклов йўқ”, дейди Жениш Аширбаев.

17 октябрда, Жалолобод масжидларида жума намози тақиқланлиги ҳақида хабар берилганди.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, жума намози Жалолободда коронавирус инфекцияси кўп бўлганлиги сабабли вақтинча тўхтатиб қўйилган. Шаҳарнинг КОВИД-19 штаб-квартираси ҳам оммавий тадбирлар ва байрамларнинг олдини олиш бўйича иш олиб борилаётганини қўшимга қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ