15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли.

Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид фаолият олиб боради. Ундан кейинги ўринларда мадрасалар (131), эллигинчилар (79), баптистлар ташкилотлари (60) Православлар жамияти (47). Бундан ташқари, 12 та университет диний таълим билан шуғулланади.

Энг кўп диний ташкилотлар Ўш вилоятида (977), энг ками Норинда (126) рўйхатдан ўтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ