Илк маротаба Ўшда карлар учун Жума маърузаси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрининг Оқ-Буйра Шарқий хатибиёти ҳузуридаги Мажурумтол масжиди имом-хатиби Медер ҳожи Қадировнинг ташаббуси билан  шаҳардаги карларга махсус таржимон орқали Жума маърузаси тушунтирилди.

“Карлар эшита олмаслиги сабабли, улар учун масжиднинг биринчи қаватида махсус хона ажратилган. Ушбу хонада жума маърузасини таржимон орқали тушунтириш ишлари олиб борилди. Жума намозидан кейин масжид жамоати томонидан тайёрланган таомлар ҳам берила бошлади ”, – деди Медер ҳожи Қадиров.

Айтганча, ушбу тадбир бошланганига бир ойдан ошди. Шунингдек, таржимонга йўлкира ва ажратган вақти учун ойлик иш ҳақи тўлаш таклиф қилинган. Бироқ, у дўстларига бажонидил хизмат қилишга тайёрлигини билдирган.

Натижада карларнинг нотўғри диний оқимларга киришини олди олинади.   Ҳозирда жума кунги маърузани тинглаш учун шаҳарга туманлардан 50 дан зиёд карлар келмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ