Ўш шаҳридаги Нур-Ислом масжиди иссиқлик билан таъминланди

Бугун, 27-октябрда Ўш шаҳар мусулмонлари идорасига қарашли «Нур-Ислом» масжиди имом хатиби Абдулазиз ҳожи Абдураҳмонов масжиднинг қишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Унга кўра, масжиднинг ички қисми иссиқ пол билан таъминланиб, кўмир ўрнига  газ билан иситишга ўтишди.

«Шу пайтгача биз қишда кўмир билан иссиқликни таъминлаб келганмиз. Бу йил биз иситиш тизимини газга ўтказдик. Чунки у кўмирга қараганда анча тежамкор ва тезроқ иситар экан », – деди Абдулазиз ҳожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ