Сузоқ тумани Хатибиёти ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб бормоқда

Бугун, 3-декабрь куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани хатибиёти, Сузоқ тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ва уларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг олдини олишга чақирди.

Бу ҳақда Сузоқ тумани бош имом хатиби Жунус хожи Исмоилов хабар берди.

Унга кўра, тадбир мамлакатнинг шимоли ва жанубини бирлаштирган Ўш-Бишкек-Ўш трассасида ва туманда бўлиб ўтди. Махсус тайёрланган огоҳлантирувчи буклетлар тарқатилди.

“Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида биз туман ЙПХ ва ҳайдовчилар билан тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Биз қишки шиналар ўрнатишни таклиф қилдик ва уларнинг ва бошқаларнинг хавфсизлигини эслатиб қўйдик », – деди Юнус хожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ