Кўк-Ёнғоқ шаҳридаги Кавсар масжиди имомига «Daewoo Matiz» совғаси топширилди

Россия, Қозоғистон ва Бишкекдан келган ёшлар томонидан Жалолобод вилояти, Кўк-Ёнғоқ шаҳридаги Кавсар масжиди имоми Максат Аҳмедовга «Daewoo Matiz» совғаси топширилди.

Бу ҳақда бугун  Кўк-Ёнғоқ имом хатиби Мирлан Алимбоев маълум қилди.

Унга кўра, маҳаллий ёшлар имомнинг хайрли ишларини қадрлашиб, унга бундан кейин ҳам тинмай ишлашини тилаб, ўз ихтиёрлари билан автомобиль совға қилишди.

“Биз Мақсат Имом билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ўз ишига маъсулиятли. Муфтиёт ва Қозиёт буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажарадилар. Автомобили қут бўлсин! Шунингдек, ёшларимизга имомларни қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирамиз ”, – деди Мирлан ҳожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ