Қора-Сувда Чубақ ҳожи Жалилов номидаги кутубхона очилди

Қора-Сув туманидаги Нурдор қишлоғида янги кутубхона қурилиб, унга Чубак ҳожи Жалилов номи берилди. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакили Зафар Мирбобоев ижтимоий тармоқларда ёзган.

Кутубхона 3 қаватдан иборат. У замонавий услубда безатилган ва Исломга оид китоблар билан тўлдирилган. Очилиш маросимида Чубақ ҳожи Жалиловнинг қариндошлари, жамоат арбоби Миқтибек Арстанбек ва маҳаллий диндорлар иштирок этишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ