Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди

Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

 Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда.

Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар.

Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом эттиришга чақирамиз! Касалликнинг оғирлигига қараб, боланинг мактабга боришига рухсат бериш муддати белгиланади, дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ