Сўўрўнбай Жээнбеков жума намозини Жалдаги масжидда ўқиди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 16-октабрь, жума куни Жал микрораёнидаги масжидда жума намозини ўқиди. Бу ҳақда «Короче» телеграм-канали хабар берди.

Янгилик президент маъмурияти томонидан расман тасдиқланмаган. Аммо, видеода Сўўрўнбай Жээнбековнинг бугун Олий Кенгашда мажлисида галстук таққанлиги кўрса бўлади. У билан тансоқчилар ва депутат Қанатбек Исаев ҳамроҳлик қилган.

Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Садир Жапаров 16-октабрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтган Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этдилар. Депутатлар Президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг истеъфосини қабул қилдилар.

Парламент спикери Қанатбек Исаев Сўўрўнбай Жээнбеков қон тўкмасдан истеъфога чиқишини айтди ва экс-президент сифатида қонунда назарда тутилган барча имтиёзларни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Исаев ҳам расман президентлик лавозимидан воз кечди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ