Бозорқўрғон туманида 500 ўринли янги масжид фойдаланишга топширилади

Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани бош имом хатиби Тинчтиқбек Шаиков бугун, 28-октябрь куни туманда янги масжид қурилишининг бориши билан танишди.

Бош имомнинг сўзларига кўра, янги масжид ёнида 100 йиллик тарихга эга масжид бўлган. У масжид эскирганлиги сабабли бузиб ташланди ва унинг ўрнига замонавий талабларга мувофиқ икки қаватли масжид қурилди.

“Аждодларимиздан мерос бўлиб ўтган эски масжидни замонавий талабларга жавоб бермагани учун бузиш керак эди. Бунинг ўрнига 500 та ўринли барча қулайликларга эга масжид қурдик. Бажарилиши керак бўлган озгина иш қолди. Яқин кунларда фойдаланишга топширилади «, – деди Тинчтиқбек ҳожи.

Таъкидлаш жоизки, масжид Саудия Арабистони Қироллиги фуқароси доктор Саид томонидан молиялаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ