Ўшда уй сотаман дея одамлардан пул олиб юрган эркак ушланди

Ўшда уй сотаман, дея алдаб одамлардан пул ундириб олган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, милицияга шаҳар фуқароси мурожаат қилиб, Ш.Э. исмли шахс ишончига кириб, уй сотаман дея уйининг ҳужжатларини қўйиб, жами 5 миллион сом олиб, ҳозирги кунгача пулни ё уйни бермай алдаб юрганини билдирган. Ушбу факт бўйича тўпланган ҳужжатлар 2021-йилнинг 12-февралида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида икки ўқувчи пичоқланди

22-февраль куни Ўш шаҳридаги Панфилов мактаб-гимназияси ёнида икки ўқувчи пичоқланган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзиб, мактаб-гимназия томонидан тасдиқланган.   Маълум бўлишича, 22-февраль куни Калинин мактабининг собиқ ўқувчилари келиб, №25  Панфилов мактаб-гимназияси ва А.Пушкин мактабларининг 11-синф ўқувчисини пичоқлаб кетишган. Улар Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.   Аввалроқ, Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб гимназиясининг икки ўқувчиси уч нафар бола томонидан пичоқланган, бири эса касалхонада…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгаши сайловларида саккиз партия иштирок этади

Ўш шаҳар кенгашининг сайловларида саккиз партия иштирок этади. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбаев маълум қилди.   Унга кўра, ушбу рўйхат ўзгариши мумкин. 11-апрель куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш ниятларини қуйидаги партиялар билдирган хатлар юборишган.   – – «Бүтүн Кыргызстан» (Бутун Қирғизистон); – «Бир бол»  (Бир бўл) «; -«Улуттар биримдиги» (Миллатлар бирдамлиги); – «Ата Журт» (Ота Юрт); –…

Батафсил...

Россиядан ўқитувчилар маҳаллий мактабларда ишлаш учун Ўшга келишди

Ўш мактабларида рус ўқитувчилари ўз ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Россия фан ва маданият маркази хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 18-февралда Россия Таълим вазирлигининг «Чет элда рус ўқитувчиси» гуманитар лойиҳаси доирасида ўқитувчиларидан иборат 16 нафар делегация жанубий пойтахтга етиб келди.   Лойиҳа 2019-2020 ўқув йилидан бошланган. Ўшанда 17 нафар рус тили ва адабиёти, математика ўқитувчилари ва бошланғич синф ўқитувчилари Ўшга келишган…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож. Бу ҳақда кеча шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатларнинг саволларига жавобан айтди.   Унга кўра, автобуслар таъмирга муҳтож бўлиб, қўшимча пул керак.   “Ушбу автобуслар режасиз олиниб келинган. Улардан бири бурилишдан бурилганда тирбандлик бўлишига олиб келмоқда. Мана автомобиль заводи иш бошлаган. Биринчи автобус чиқарилса, биз уни мэрияга берамиз дейишмоқда. Кейин ўшанда ҳам…

Батафсил...

Ўш шаҳар бюджети ўтган йилга нисбатан 32 миллион сомга кўпайган

Ўш шаҳрининг бюджети  2021-йилги ҳолати бўйича 1 миллиард 357 миллион 700 минг сом миқдорида тасдиқланди. Тегишли қарор бугун, 18-февраль куни шаҳар кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинди.   Йиғилишда шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов иштирок этиб, депутатларнинг саволларига жавоб берди.   Таъкидлаш жоизки, 2020-йилги бюджет 1 миллиард 325 миллион 600 минг сом миқдорида тасдиқланган. Бу йилги хазина 32,1 миллион сомга кўпайган.

Батафсил...

Ўтган йили Ўш вилоятида болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган

Ўтган йили Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида ёш болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ўш вилояти ва шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 2020-йилда Ўш вилоятида ёш болалар томонидан содир этилган 71 жиноят ҳолати қайд этилган. Ўш шаҳрида вояга етмаганлар томонидан 47 та жиноят содир этилган. Ўтган йили Ўш вилоятида болаларга нисбатан 94 та…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги кўчаларга мобил телефонни зарядловчи қурилмалар ўрнатилмоқда

Ўшликлар ва университет талабалари мобил телефонларини исталган жойда заряд қилиш имкониятига эга бўлишмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, шаҳарнинг 41 жойида мобил телефонларни қувватлантириш станциялари ўрнатилмоқда. Ушбу ғоя якка тартибдаги тадбиркор томонидан ташаббус қилинган. Ҳозирда қонуний жойларда ўрнатишни кўриб чиқиш учун архитектурага хат юборилди. Замон талабларига лойиқ чекиш зонаси ва яна қўшимча жойлар…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномаси бўлмаган ҳолда автомобилни бошқаргани учун ушланди

Ўтган ҳафта Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномасиз автомобилни бошқаргани учун тўхтатилиб, жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, патрул хизмати ходимлари бир ҳафта ичида 1428 та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқладилар. Барча йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга баённомалар тўлдирилиб, жарималар қўлланилди.   Улардан: – маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлар – 44; –  олд…

Батафсил...

Ўш шаҳрида циркдан қочган маймун қўлга олинди

Кеча, 14-февраль куни соат 22:05 да Ўш шаҳридаги Навоий боғидаги циркдан қочиб чиққан маймун қўлга олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Маймун шаҳарнинг Загородний кўчасидаги уйга бостириб киргани хабар қилинган. Қутқарувчилар маймуни ушлаб, эгасига топширишди.

Батафсил...

Чегарадан ноқонуний кириб, Ўш шаҳрида талончилик билан шуғулланган тўрт нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

8-январь куни Андижон орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Ўшдаги телефон дўконини талаган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш шаҳар ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди.     Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Ўш шаҳрининг Абсамат Масалиев кўчасида жойлашган «Цифровик»  мобил телефон дўконидан қиймати 500 минг сом бўлган «Самсунг»  ва «Айфон»  телефонларини ўғирлаб кетишган.  …

Батафсил...