Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномаси бўлмаган ҳолда автомобилни бошқаргани учун ушланди

Ўтган ҳафта Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномасиз автомобилни бошқаргани учун тўхтатилиб, жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, патрул хизмати ходимлари бир ҳафта ичида 1428 та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқладилар. Барча йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга баённомалар тўлдирилиб, жарималар қўлланилди.

 

Улардан:

– маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлар – 44;

–  олд ойналарини қорайтирган – 21 та;

–  транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар – 50 та;

–  102 хизматига мурожатлар  – 110;

–  жарима майдонига киргизилган транспорт воситалари – 146 та.

Бир ўспирин ёш ўспиринлар билан ишлаш бўлимига ўтказилган. 4 киши махсус муассасаларга, 26 киши милиция бўлимларига олиб кетилган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ