Ўшда уй сотаман дея одамлардан пул олиб юрган эркак ушланди

Ўшда уй сотаман, дея алдаб одамлардан пул ундириб олган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, милицияга шаҳар фуқароси мурожаат қилиб, Ш.Э. исмли шахс ишончига кириб, уй сотаман дея уйининг ҳужжатларини қўйиб, жами 5 миллион сом олиб, ҳозирги кунгача пулни ё уйни бермай алдаб юрганини билдирган. Ушбу факт бўйича тўпланган ҳужжатлар 2021-йилнинг 12-февралида Жиноят кодексининг 204-моддаси (фирибгарлик) билан рўйхатдан ўтказилиб, судгача иш қўзғатилган. 18-февраль куни Ўш шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган Ш.Э. ушланиб, 2 ойга ҳибсга олинди. Уннинг устидан шу каби фирибгарликлар тўғрисида 11 та шикоят келиб тушган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ