Ўш шаҳрининг бюджети 2021-йилги ҳолати бўйича 1 миллиард 357 миллион 700 минг сом миқдорида тасдиқланди. Тегишли қарор бугун, 18-февраль куни шаҳар кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинди.
Йиғилишда шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов иштирок этиб, депутатларнинг саволларига жавоб берди.
Таъкидлаш жоизки, 2020-йилги бюджет 1 миллиард 325 миллион 600 минг сом миқдорида тасдиқланган. Бу йилги хазина 32,1 миллион сомга кўпайган.