Ўш шаҳар кенгаши сайловларида саккиз партия иштирок этади

Ўш шаҳар кенгашининг сайловларида саккиз партия иштирок этади. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбаев маълум қилди.

 

Унга кўра, ушбу рўйхат ўзгариши мумкин. 11-апрель куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш ниятларини қуйидаги партиялар билдирган хатлар юборишган.

 

– – «Бүтүн Кыргызстан» (Бутун Қирғизистон);

– «Бир бол»  (Бир бўл) «;

-«Улуттар биримдиги» (Миллатлар бирдамлиги);

– «Ата Журт» (Ота Юрт);

– – «Тилектештик» (Ҳамжиҳатлик);

– «Улуу журт»  (Буюк юрт);

– «Ыйман нуру» (Иймон нури);

– «Ынтымак» (Бирлик).

 

Шаҳар кенгаши 45 ўриндан иборат. Сиёсий партиялар сайловларда қатнашиб, ғалаба қозонганлар 4 йил давомида ишлайди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ