Ўтган йили Ўш вилоятида болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган

Ўтган йили Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида ёш болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ўш вилояти ва шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотга кўра, 2020-йилда Ўш вилоятида ёш болалар томонидан содир этилган 71 жиноят ҳолати қайд этилган. Ўш шаҳрида вояга етмаганлар томонидан 47 та жиноят содир этилган. Ўтган йили Ўш вилоятида болаларга нисбатан 94 та жиноят иши қайд қилинса, шаҳарда 13 та ҳолат қайд этилган. Биргина январь ойида Ўш шаҳрида 3 та жиноят ўспиринлар томонидан қилинса, болаларга нисбатан 31 та жиноят содир этилган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ