Қирғизистонда рус тилидаги 44 та мактаб-интернат қурилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус тилидаги 44 та мактаб-интернатни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бу Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи давомида келишилган.   «Таълим муассасаларининг қурилиши Россиянинг кўмаги билан амалга оширилади. Россиялик ўқитувчилар мактаб-интернатларга жалб қилинади», дейди у. Қирғизистоннинг етти вилоятида 40 та туман мавжуд.

Батафсил...

Россиядан ўқитувчилар маҳаллий мактабларда ишлаш учун Ўшга келишди

Ўш мактабларида рус ўқитувчилари ўз ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Россия фан ва маданият маркази хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 18-февралда Россия Таълим вазирлигининг «Чет элда рус ўқитувчиси» гуманитар лойиҳаси доирасида ўқитувчиларидан иборат 16 нафар делегация жанубий пойтахтга етиб келди.   Лойиҳа 2019-2020 ўқув йилидан бошланган. Ўшанда 17 нафар рус тили ва адабиёти, математика ўқитувчилари ва бошланғич синф ўқитувчилари Ўшга келишган…

Батафсил...