Кеча, 14-февраль куни соат 22:05 да Ўш шаҳридаги Навоий боғидаги циркдан қочиб чиққан маймун қўлга олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маймун шаҳарнинг Загородний кўчасидаги уйга бостириб киргани хабар қилинган. Қутқарувчилар маймуни ушлаб, эгасига топширишди.