Ўш шаҳрида икки ўқувчи пичоқланди

22-февраль куни Ўш шаҳридаги Панфилов мактаб-гимназияси ёнида икки ўқувчи пичоқланган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзиб, мактаб-гимназия томонидан тасдиқланган.

 

Маълум бўлишича, 22-февраль куни Калинин мактабининг собиқ ўқувчилари келиб, №25  Панфилов мактаб-гимназияси ва А.Пушкин мактабларининг 11-синф ўқувчисини пичоқлаб кетишган. Улар Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.

 

Аввалроқ, Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб гимназиясининг икки ўқувчиси уч нафар бола томонидан пичоқланган, бири эса касалхонада вафот этган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ