Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

Наманган вилоятида 13 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 километр шимоли-шарқда.

Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида 2 баллга тенг бўлган.

Бундан олдин 5 май куни Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. Ундан олдинги ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ