Бишкек ва Ўшда йирик реабилитация марказлари қурилади

Қирғизистоннинг Бишкек ва Ўш шаҳарларида иккита йирик реабилитация маркази қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазири Алмаз Имангазиев Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Режага кўра, Бишкек ва Ўшда йирик реабилитация марказлари барпо этилади. Шунингдек, мамлакатнинг ҳудудларида кичикроқ муассасалар ташкил этиш кўзда тутилган.

Марказларда нафақат ихтисослашган мутахассислар, балки махсус эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари ҳам ўқитилади.

Бундан ташқари, ижтимоий кластерлар ташкил этиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Уларда ҳудудий маъмурият, реабилитация ва инқироз марказлари, шунингдек, кексаларни қўллаб-қувватлаш хизматлари бир жойда фаолият юритиши мумкин.

Алмаз Имангазиевнинг маълум қилишича, вазирликка тахминан 3 миллиард сом ажратилган. Ушбу маблағнинг бир қисми зарур инфратузилмани яратишга йўналтирилиши режалаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ