Қирғизистонда пластик пакетлар тақиқланади

2027 йил 1 январдан бошлаб Қирғизистонда қонун талабларига мувофиқ бир марталик пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Атроф-муҳит ва техник назорат хизмати инспекторлари Бишкекдаги Дордой бозорида савдогарлар учун пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлашнинг мақсади ва экологик аҳамиятига бағишланган тушунтириш ишларини олиб борган.

Тадбир давомида сотувчиларга огоҳлантирувчи варақалар тарқатилган, бозор маъмуриятига эса қонун талаблари тушунтирилган.

Мазкур кампания пластик чиқиндиларни камайтириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ