Қирғизистоннинг Ўзган туманидаги қишлоқлардан бирида 60 ёшли эркак ҳаммомда вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юқори қон босими сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Милиция маълумотларига кўра, 2026 йил 24 ноябрь куни соат 13:00 атрофида Ўзган туман ички ишлар бўлимига тез тиббий ёрдам ходимидан хабар келиб тушган. Унда бир эркак ҳаммомда вафот этгани маълум қилинган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, текширув ўтказган. Марҳумнинг шахси аниқланиб, у 1962 йилда туғилган Э.Р. экани маълум бўлган.
Ташқи кўрик давомида марҳумнинг танасида жароҳатлар аниқланмаган. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.