Қирғизистоннинг Новқат туман таълим бўлими қарийб 90 йил аввал, 1937 йилда қурилган эски бинода фаолият юритмоқда. Бу масала бугун Жогорку Кенешдаги парламент сессиясида депутат Советбек Рустамбек уулу томонидан кўтарилди. Депутатнинг айтишича, Новқат тумани марказида жойлашган мазкур муассаса қарийб 7 минг нафар ўқитувчининг фаолиятини мувофиқлаштиради. Бироқ бинодаги шароит жуда ёмон бўлиб, ходимлар учун хавф туғдирмоқда. «Бино 1937 йилда қурилган. Ҳозир поллар…
Батафсил...Kun: 25.11.2026
Ўзгандаги қишлоқлардан бирида эркак ҳаммомда вафот этди
Қирғизистоннинг Ўзган туманидаги қишлоқлардан бирида 60 ёшли эркак ҳаммомда вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юқори қон босими сабаб бўлган бўлиши мумкин. Милиция маълумотларига кўра, 2026 йил 24 ноябрь куни соат 13:00 атрофида Ўзган туман ички ишлар бўлимига тез тиббий ёрдам ходимидан хабар келиб тушган. Унда бир эркак ҳаммомда вафот этгани маълум қилинган. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб,…
Батафсил...Ўшда қонун талабларига жавоб бермайдиган рекламаларга назорат кучайтирилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида «Давлат тили тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Рейдда Ўш шаҳар мэриясининг Давлат тили комиссияси аъзолари, шаҳар мулки бошқармаси ҳамда Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирок этди. Текширув давомида қонун талабларига жавоб бермайдиган ва эскирган реклама тахталари аниқланди. Уларнинг эгаларига огоҳлантиришлар берилиб, қонунчилик талаблари…
Батафсил...Қирғизистонда пластик пакетлар тақиқланади
2027 йил 1 январдан бошлаб Қирғизистонда қонун талабларига мувофиқ бир марталик пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Атроф-муҳит ва техник назорат хизмати инспекторлари Бишкекдаги Дордой бозорида савдогарлар учун пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлашнинг мақсади ва экологик аҳамиятига бағишланган тушунтириш ишларини олиб борган. Тадбир давомида сотувчиларга огоҳлантирувчи варақалар тарқатилган, бозор…
Батафсил...