Ўш шаҳар куни муносабати билан масштабли халқаро бокс турнири ўтказилади

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қирғизистон профессионал бокс лигаси президенти Шайлообек Атазовни қабул қилиб, Ўш шаҳрида ўтказиладиган TURKSEN 3 халқаро профессионал бокс турнирини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Шаҳар куни муносабати билан ташкил этилаётган ушбу йирик спорт тадбири ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кўмагида ўтказилади. Турнирда туркий дунё мамлакатлари ҳамда бошқа давлатлардан таниқли профессионал боксчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада бокс спортига…

Батафсил...

Фойдаланишга ноқулай бўлган ҳудуд янги кўркам масканга айланмоқда

Ўш шаҳрида аввал бўш ва фойдаланилмай келган ҳудудда янги дам олиш масканининг қурилиши давом этмоқда. Яқин вақт ичида бу жой кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар аҳолиси учун мароқли вақт ўтказишга мўлжалланган замонавий масканга айланади. Лойиҳа доирасида бу ерда болалар учун ўйин майдончаси, шахмат ўйнаш учун махсус жой ва велосипед йўлаги барпо этилмоқда. Бундан ташқари, дам олиш боғида жамоат ҳожатхонаси қурилиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида…

Батафсил...

Непалда автобус устига улкан қоя тоши қулади

Непалнинг ғарбидаги Бажура округида улкан қоя тоғдан узилиб тушиб, Бхуках-Кхола ҳудудида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобусга урилиб кетди. Автобус жиддий шикастланган. Кадрларда қоя тоши бир неча сония ичида тўғридан-тўғри транспорт воситаси устига қулагани кўринади. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Батафсил...

Бишкекда милиция оиланинг туғруқхонага ўз вақтида етиб боришга ёрдам берди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари оиланинг туғруқхонага ўз вақтида етиб боришга ёрдам берди Ходимларга бир ҳайдовчи мурожаат қилиб, автомобилни туғруқхонага кузатиб боришда ёрдам беришни сўради. Эркакнинг айтишича, унинг рафиқасига шошилинч тиббий ёрдам керак бўлган ва вақт ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳамжиҳатликдаги ва профессионал ҳаракатлари туфайли зарур ёрдам ўз вақтида кўрсатилди. Туғруқхонага етиб борганидан сўнг фуқаро ходимларга…

Батафсил...

Блогер итларни ўргатиш видеосидан сўнг уларга шафқатсиз муносабатда бўлишда айбланди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогер Жакшилык Кумушбековни сув оқиб турган кенг бетон каналда икки итни ўргатиш акс этган видеони эълон қилганидан сўнг танқид қилди. Кадрларда итлардан бири каналдан сакраб ўтаётганда бетон конструкцияга урилиб кетгани кўринади. Фойдаланувчилар бундай ўргатиш усулини йўл қўйиб бўлмайдиган деб ҳисоблаб, уни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат сифатида баҳоламоқда. Айрим изоҳ қолдирувчилар блогерни итларга нисбатан зўравонлик қилгани учун жавобгарликка…

Батафсил...

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликликлар олиб келинди

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик қурувчилар бугун дафн этилди. Марҳумларнинг жасадлари Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Хоразмдаги хонадонларига етказилган. Татаристон ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 24 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлади.

Батафсил...

Ўш ва Хитой: дўстликдан – янги лойиҳалар сари

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Хитой Халқ Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Лю Минчэ жанобини қабул қилиб, уни янги лавозимга тайинлангани ва Бош консуллик фаолияти қайта тиклангани билан табриклади. Учрашувда қирғиз-хитой муносабатларини, жумладан, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва туризм йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Мэр Жанарбек Акаев хитойлик инвесторларнинг Ўш шаҳрига…

Батафсил...

Бишкекда автобус йўловчилари жанжаллашди

Бишкекда 11 август куни №2-йўналишдаги электробусда йўловчи аёллар ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳодиса Аламедин бозори ҳудудида юз берган. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг катта муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Свердлов тумани ички ишлар бошқармаси дастлабки терговга қадар текширув бошлади. Милицияга жанжал иштирокчиларидан икки нафари — 1963 йилда туғилган К.Ф. ва 1992 йилда туғилган П.А. олиб келинди. Кейинчалик воқеа…

Батафсил...

С. Абдувалиев кўчаси янгиланиб, тантанали тарзда фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги Мамиров ва Р. Абдикадиров кўчаларини боғлаб турувчи С. Абдувалиев кўчаси тўлиқ янгиланиб, бугун шаҳар аҳолиси фойдаланишига топширилди. Кўп йиллар давомида таъмирланмаган, ёмғирли кунларда сув тўпланиб, ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирган кўча бугун замонавий ва кўркам қиёфага эга бўлди. Амалга оширилган ишлар доирасида узунлиги қарийб 1 километр бўлган йўл 12 метргача кенгайтирилди. Икки қаторли йўлга янги асфальт ётқизилиб, пиёдалар…

Батафсил...