Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Буюк Британия элчиси Висенте Солера Дукар ва АҚШ элчиси Стивен Гиллендан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Буюк Британия элчиси билан учрашувда савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, банк иши, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Висенте Солера Дукар Камбар-Ота-1 гидроэлектростанцияси лойиҳаси, Қирғизистоннинг минерал ресурслари ва сунъий интеллект соҳасига қизиқиш билдирди.
Садир Жапаров Буюк Британия қироли Карл III ва Бош вазир Энди Бернхемни 2027 йилда Қирғизистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
АҚШ элчиси Стивен Гиллен билан учрашувда эса иқтисодий, инвестиция, энергетика ва кончилик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Американинг Wabtec, Boeing ва бошқа компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Иккала элчи ҳам Қирғизистондаги иқтисодий ўсишни эътироф этиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.