Ўшда қонун талабларига жавоб бермайдиган рекламаларга назорат кучайтирилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида «Давлат тили тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Рейдда Ўш шаҳар мэриясининг Давлат тили комиссияси аъзолари, шаҳар мулки бошқармаси ҳамда Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Текширув давомида қонун талабларига жавоб бермайдиган ва эскирган реклама тахталари аниқланди. Уларнинг эгаларига огоҳлантиришлар берилиб, қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, аввал тегишли кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар берилганига қарамай, қонуний талабларни бажармаган реклама конструкциялари демонтаж қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ