Ёш болани уриб юборишга оз қолган ҳайдовчи 15 минг сом миқдорида жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқлар мониторинги давомида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи аниқланди. Милиция патрул хизмати бўлими маълумотларига кўра, Хонда Фит автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши йўлакка чиқиб, бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари, жумладан, пиёдалар учун хавф туғдирган. Бу факт учун ҳайдовчи ҚР Жиноят кодексининг 188-моддаси 5-қисмига мувофиқ 15 минг сом миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл…

Батафсил...

Ўш шаҳрида рақамли хизматлар бўйича бепул маслаҳатлар берилмоқда

Президент маъмурияти қошидаги «Кизмат» ва «Тундук» давлат муассасалари Ўш шаҳри аҳолиси учун рақамли хизматлар бўйича маслаҳатлар беради. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, мутахассислар фуқароларга «Тундук» электрон хизмат порталидан фойдаланиш, рақамли ҳужжатларни олиш ва давлат хизматларига онлайн ариза бериш тартибини тушунтириб, саволларга жойида жавоб берадилар. Маслаҳат бугун қуйидаги манзилларда ўтказилади: Соат 10:00 дан 12:00 гача Араван кўчасида Соат…

Батафсил...

Ўшдаги “снос” пайтида жароҳат олган қиз ҳушига келди

Ўш кўчасида “снос” пайтида бузилаёган бино деворлари қулаб тушган қизнинг аҳволи барқарор. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бола жиддий жароҳат олмаган. Ҳодиса 18 июн куни содир бўлган. Қиз ташқи ҳожатхонада бўлганида, бузилаётган девор қулаган. Ҳодисадан сўнг, бола ҳушидан кетган. Катта опаси уни ташқарига олиб чиқиб, тез ёрдам бригадаси билан бирга касалхонага олиб кетган. Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонасининг маълумотига кўра, бемор ёпиқ…

Батафсил...

Оқбура дарёсининг лойқалиги меъёрдан ошди: Ўшдаги тоза сув босими пасаяди

Кучли ёмғир туфайли Попон сув омборидан оқиб ўтадиган Оқбура дарёсининг лойқалиги меъёрдан ошди. Шу муносабат билан дарёдан сув олиш вақтинча тўхтатилди. Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўшга сув омборларидаги захиралардан етказиб берилмоқда. Бироқ, сув қувурларидаги босим пасайиши мумкин. Шунинг учун шаҳар аҳолисига олдиндан тоза сув захирасини тўплаш тавсия этилади. Сув таъминоти тўхтаган ҳудудларга сув махсус сув ташиш машиналари ёрдамида етказиб…

Батафсил...

«Унга яна ўн йил беринглар!» — Aсқар Акаев Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари ваколат муддатини узайтиришни таклиф қилди

Чолпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Иссиқкўл халқаро форумида сўзга чиққан Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаровга қўшимча саккиз йилдан ўн йилгача муддат беришни таклиф қилди. Унинг фикрича, ваколат муддатини узайтириш мамлакатда “иқтисодий мўъжиза”ни амалга оширишни тўлиқ якунлаш имконини беради. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг сўзларини Озодлик радиосининг минтақавий бўлими — “Азаттык Азия” келтиради. Aсқар Акаевнинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

Денис Петрашов АҚШда бўлиб ўтган мусобақада олтин медални қўлга киритди

Қирғизистонлик Денис Петрашов АҚШда бўлиб ўтган TYR Pro Series халқаро сузиш турнирида олтин медални қўлга киритди. У 200 метрга брасс усулида сузишда 46 спортчи орасида биринчи ўринни эгаллади. Дастлабки босқичларда Денис Петрашов 2 дақиқа 13,67 сония натижа кўрсатиб, финалга йўл олди. Финал босқичида у 2 дақиқа 9,16 сония натижа билан ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди.

Батафсил...

Кара-Кулжада хотинини калтаклаганликда гумон қилинган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Кара-Кулжа туманида оилавий низо натижасида аёл тан жароҳатлари олгани бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, туман яшовчиси милицияга мурожаат қилиб, эри уни калтаклаганини хабар қилган. Тергов давомида аёл оилавий низо натижасида жароҳат олгани аниқланди. Жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳимоя ордери чиқарилди ва суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Мутахассислар унинг жароҳатларини соғлиққа қисқа муддатли зарар етказган енгил тан…

Батафсил...

Қовун ва тарвузларнинг нитратлари текширилмоқда

Қирғизистонда мева ва сабзавотлар, жумладан, қовун ва тарвузларнинг хавфсизлиги назорат қилинмоқда. Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигининг маълумотларига кўра, чакана савдо дўконларидаги маҳсулотлар нитрат даражасига текширилмоқда. Мониторинг давомида инспекторлар ветеринария қўшимча ҳужжатлари, лаборатория ҳисоботлари, маҳсулот хавфсизлиги кўрсаткичлари ва санитария талабларига риоя қилинишини кузатадилар. Бундан ташқари, жойида олинган намуналар махсус ускуналар ёрдамида экспресс таҳлилдан ўтказилади ва сотувчиларга озиқ-овқат…

Батафсил...

Албания Президенти «тўп тош» ўйнаб кўрди

Президент Садир Жапаров ва Албания Президенти Байрам Бегай Иссиқкўлга ташрифи доирасида қирғиз халқининг маданий меросини акс эттирувчи этно-маданий дастурга гувоҳ бўлишди. Бостери қишлоғидаги «Кўчманчи» амфитеатрида бўлиб ўтган тадбирда давлат раҳбарларини тўкма оқинлар кутиб олишиб, қирғиз мусиқий ва шеърий санъати намойиш этилди. Меҳмонларга ҳунармандчилик устахоналари, кўчманчиларнинг анъанавий ҳаёти ва ўтовларни безаш ҳам намойиш этилди. Этно-маданий дастур камондан отиш, каскадёрлик, қуш отиш…

Батафсил...

Хитойда байрам муносабати билан Торугарт ва Иркештам вақтинча ёпилади

Қирғизистон-Хитой чегарасидаги ўтказиш пунктлари Хитойда Дуанву (Аждаҳо қайиқлари фестивали) байрами муносабати билан вақтинча ёпилади. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Хитой томони ташаббуси билан иккита автомобил ўтказиш пункти орқали одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади: Иркештам йўл ўтказиш пункти – 18 июн, Бишкек вақти билан соат 22:00 дан бошлаб; Торугарт йўл ўтказиш пункти – 19 июн, Бишкек вақти билан…

Батафсил...

«ЖЧ-2026». Мексика 2-турда Жанубий Корея устидан минимал ғалабани қўлга киритди

Жаҳон чемпионати А гуруҳининг 2-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Турнир мезбонларидан бири ҳисобланган Мексика терма жамоаси 2-турда Жанубий Корея билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Маълумот ўрнида, Мексика кейинги учрашувини Чехияга қарши ўтказади, Жанубий Корея эса Жанубий Африка билан баҳс олиб боради. Швейцария эса Босния ва Герцеговинани қийинчиликсиз мағлуб этди. «B» гуруҳининг 2-тур доирасида Швейцария ва Босния ва…

Батафсил...