Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасидаги «Кен-Сай» ва «Достук» назорат-ўтказиш пунктларида фитосанитария талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланди. Текширув давомида Ўзбекистондан импорт қилинган икки партия тарвуз талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маълумотларига кўра, юклардан бирида фитосанитария сертификати, иккинчи партияда эса мажбурий маркировкаси бўлмаган. Жами 47 тонна 780 килограмм оғирликдаги тарвуз юки Қирғизистонга импорт қилинмай, ортга қайтариб…
Батафсил...Oy: Iyun 2026
Битирувчиларга 26 июнда аттестатлар топширилади
2025-2026 ўқув йили натижаларига кўра, умумтаълим муассасаларининг 9 ва 11-синф битирувчиларига давлат стандартидаги таълим ҳужжатлари 26 июн куни соат 09:00 да топширилади. Қирғизистон Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, шу куни 9 ва 11-синф битирувчиларига асосий умумий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар, 11 ва 12-синф битирувчиларига эса ўрта умумий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади. «Таълим муассасалари раҳбарлари ҳужжатларни топшириш тадбири давомида битирувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун…
Батафсил...Адилбек Касималиев амалий ташриф билан Ўзбекистонга боради
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Адилбек Касималиев 16-17 июн кунлари иш сафари билан Ўзбекистонга боради. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси Раиси V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиб, унинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди. Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг юқори лавозимли амалдорлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва бошқа музокаралар олиб борилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, форумда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан биргаликда у Марказий Осиё…
Батафсил...Ҳуқуқбон Азиза Абдирасулова милицияда сўроқ қилинди
Бугун, 2026 йил 15 июнь куни, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, «Кылым шамы» фонди асосчиси Азиза Абдирасулова Жалолобод вилояти Ноокен тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва қарийб беш соат давомида адвокатсиз сўроқ қилинган. Шу вақт ичида унга тез тиббий ёрдам чақирилган. Бу ҳақда Fergana.agency нашрига ҳуқуқ ҳимоячисининг қизи Гулшайир Абдирасулова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, эрталаб соат 9 лар атрофида милиция…
Батафсил...Ўшда ноқонуний қурилган объектнинг деворлари бузилди
Ўш шаҳридаги тижорат объекти қурилишида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маъулмотга кўра, Давлат архитектура ва қурилиш назорати департаментининг Ўш шаҳар бошқармаси қурилиш майдонларида мониторинг олиб борган. Натижада Б. Осмонов кўчасида жойлашган тижорат объекти қурилишида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Хусусан, объектда қурилиш-монтаж ишлари тегишли рухсатномаларсиз олиб борилаётгани аниқланди. Шунингдек, қурилиш стандартлари ва қоидалари талабларига…
Батафсил...Жарима тўламаганларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига киритилади
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган рейд доирасида жарималарини ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилар «Автоураган» автоматик комплекси ёрдамида аниқланди. Муассаса маълумотларига кўра, текширувдан сўнг бир соат ичида бир нечта транспорт воситалари тўхтатилиб, қонун талабларига мувофиқ жарима майдончасига эвакуатор билан олиб кетилди. Милиция ҳайдовчиларни электрон хизматлар орқали жарималарнинг мавжудлигини текширишга ва уларни ўз вақтида тўлашга чақирди. Белгиланган муддат ичида тўланмаган жарималар транспорт…
Батафсил...Қирғизистон орқали ўтган гиёҳванд моддалар йўли тўхтатилди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Афғонистон-Тожикистон-Қирғизистон йўналиши орқали МДҲ мамлакатларига гиёҳванд моддалар ташишни ташкил қилган трансмиллий гиёҳванд моддалар тўдасининг фаолиятига чек қўйди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, узоқ муддатли тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гиёҳванд моддаларни транзит ташиш канали аниқланиб, унинг ташкилотчиларидан бири бўлганликда гумон қилинган Қирғизистон фуқароси К.У.Б. ушланган. Операция давомида ноқонуний муомаладаги катта миқдордаги гашиш мусодара қилиниб, мамлакат орқали гиёҳванд моддаларни олиб…
Батафсил...Оқ бура суви 2026 йилги Жаҳон кўчманчилар ўйинларига совға қилинди
Ўшда VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланган «Бирдамлик карвони» ҳудудий лойиҳаси доирасида сувни ҳурмат қилиш ва тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанар Акаев, шаҳар ҳамда муниципал муассасалари ходимлари, шунингдек, шаҳар аҳолиси иштирок этди. Аввалроқ Ўш шаҳридан битта қаҳрамон ва ўнта элчи танлаб олинди. Шаҳар қаҳрамони сифатида миллий кураш бўйича спорт усталигига номзод, мураббий…
Батафсил...Бугун Жаҳон чемпионати бошланади
Бугун, 11 июн куни 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати бошланади. Спорт Эхпресс нашрига таяниб, Кабар ахборот агентлигининг хабар беришича, турнирнинг расмий очилиши Мехико шаҳрида бошланади. Шу куни Мексика – Жанубий Африка ўйини Мехико шаҳар стадионида бўлиб ўтади. Аренада илгари иккита Жаҳон чемпионати ўйини бўлиб ўтган: 1970 ва 1986 йилларда. Шоу дастури кейинги кунларда Канада ва АҚШда бўлиб ўтади. 12 июн –…
Батафсил...Ўшда бир кунда 10 та янги ҳиёбон очилди
Ўш мэри Жанарбек Акаевнинг 100 кунлик иши доирасида 10 июн куни шаҳарда 10 та замонавий ҳиёбон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди. Маълумотга кўра, илгари қаровсиз қолган ҳудудлар тўлиқ таъмирланиб, аҳоли учун қулай дам олиш масканларига айлантирилди. Барча ишлар «Ўшдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш фермер хўжалиги мажмуаси» муниципал ишхонаси томонидан амалга оширилган. Янги ҳиёбонлар: 1. И. Раззаков кўчасида 3та 2. А.…
Батафсил...Тадқиқот учун 21 миллион сом ажратилди: Қирғизистоннинг Қизил китоби янгиланади
Қирғизистонда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳолатини қайта баҳолаш учун Қизил китоб янгиланади. Шу муносабат билан Табиий ресурслар вазирлиги ва Миллий фанлар академияси қўшма лойиҳани ишга тушириб, мамлакатнинг барча худудларида кенг кўламли илмий тадқиқотларни бошлайди. Икки йиллик иш давомида мутахассислар ноёб ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, судралиб юрувчилар ва ўсимликларнинг сони ва тарқалиш майдонини ўрганиб, уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида…
Батафсил...Нотўғри жарима келса нима қилиш керак?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Хавфсиз мамлакат» лойиҳаси доирасида рўйхатга олинган жарималар бўйича мунозаралар кучайди. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тушунтириш берди. Муассаса маълумотларига кўра, баъзи ҳолларда фуқаролар техник сабабларга кўра нотўғри электрон қарорлар олишлари мумкин. Агар сизга тегишли бўлмаган ёки «Тундук» иловасида нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган жарима ҳақида билдиришнома олсангиз, унинг фотосуратини 0777 102 102 WhatsApp рақамига…
Батафсил...9 кун ичида оғир юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари 830 минг сом жаримага тортилди
Мамлакат бўйлаб йўлларни ҳимоя қилиш учун жорий этилган иссиқлик режимини бузган оғир юк машиналарига қарши рейдлар давом этмоқда. Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 июндан 9 июнгача 41 та қоидабузарлик қайд этилиб, ҳайдовчилар ва компанияларга жами 830 минг сом жарима солинган. Улардан 38 таси жисмоний шахсларга, 3 таси юридик шахсларга тегишли. Бундан ташқари, 9 июн куни Чуй айланма йўлида…
Батафсил...Мактаб овқатлари учун ажратилган маблағлар қарийб уч баравар кўпаяди
Президент Садир Жапаровнинг қарори билан мактаб овқатлари учун ажратилган маблағлар 2027-йил 1-январдан бошлаб оширилади. Шунга кўра, 1-4 синф ўқувчилари учун бир кунлик овқатланиш учун маблағ ҳозирги 14 сомдан 40 сомгача оширилади. Президент маъмуриятининг маълумотларига кўра, ушбу қарор болалар учун юқори сифатли ва мувозанатли овқатланишни таъминлашга қаратилган. Натижада, мактаб менюсига кўпроқ гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни киритиш…
Батафсил...Ўш вилоятлараро болалар касалхонасида 98 миллион сомлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Ўш вилоятлараро болалар клиник касалхонасида №2 жарроҳлик бўлими, қисқа муддатли шифохона бўлими ва кардиология бўлими капитал таъмирланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, таъмирлаш ишлари учун бюджетдан 98 миллион сомдан ортиқ маблағ ажратилган. Касалхона маъмуриятининг маълумотларига кўра, таъмирлаш ишлари якуний босқичда. 2025 йилда касалхонада №1 жарроҳлик бўлими, офталмология ва неврология бўлимлари ҳамда травматология маркази капитал таъмирланган. Бундан ташқари, бинонинг…
Батафсил...10 июн куни тез тиббий ёрдамнинг 103 рақами вақтинча ишламайди
10 июн куни Ўш шаҳар тез тиббий ёрдам марказининг 103 хизмат рақами вақтинча ишламайди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг маутбот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, тиббий марказда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари туфайли соат 09:00 дан 18:00 гача 103 алоқа рақамларида узилишлар бўлади. Шошилинч тиббий ёрдам зарур бўлганда, 0999 103 103 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.
Батафсил...Таалайбек Ибраев Энергетика вазири лавозимидан озод қилинди
Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Таалайбек Ибраев Қирғизистон Республикаси Энергетика вазири лавозимидан бўшатилди. Шуни таъкидлаш керакки, у ушбу лавозимни 2022 йил октябр ойидан бери эгаллаб келмоқда. Унинг ўрнига Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Алтинбек Рисбеков энергетика вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 48 ёшда, мутахассислиги бўйича энергетика муҳандиси. У бу соҳада 2000 йиллардан бери ишлайди. Илгари у Миллий…
Батафсил...Қирғизистоннинг юқори халқаро обрўсининг исботи: Мирзиёев Жапаровни табриклади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан табриклади. Бугун, 4-июн куни Давлат раҳбари Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг 2027-2028 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан самимий табриклади. Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Республикаси номзодининг БМТга аъзо давлатлар…
Батафсил...Қирғизистонга қидирувда бўлган 2 нафар фуқаро олиб келинди
Бош прокуратура Грузия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда халқаро қидирувда бўлган икки фуқарони мамлакатга олиб келди. Маълумотга кўра, улардан бири одам ўғирлашда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у шериклари билан бирга жабрланувчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, куч билан қўрқитиб, унга тегишли тижорат ташкилотини ўз номига ўтказишга мажбурлашган. Иккинчи гумондор айниқса катта миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у фуқароларнинг ишончини…
Батафсил...Ҳиндистонга жигар трансплантацияси учун борган қирғизистонликлар вафот этди
Кеча Нью-Делидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлиб, натижада 76, 50 ва 23 ёшли қирғизистонлик фуқаролар ҳалок бўлган. Элчи Аскар Бешимовнинг сўзларига кўра, улар жигар трансплантацияси учун Ҳиндистонга боришган ва икки ой давомида даволанаётган эдилар. Марҳумлар 50 ёшли аёл, унга донор бўлган 23 ёшли ўғли ва уларга ғамхўрлик қилиш учун борган аёлнинг 76 ёшли онаси бўлган. «Операция ўтказилган. Даволаниш тугагандан сўнг, улар…
Батафсил...