Ўшда ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди

Ўш шаҳридаги Р. Абдикадиров ва Курманжан – Датка кўчаси кесишмасида қурилаётган ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги билдирди. Текширувда ҳужжатлар мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, темир-бетон конструкциялар, арматура ишлари ва бетон қуйиш сифати, техник хавфсизлик талабларига жавоб берилиши кўрилди. Бундан ташқари, масъул пудратчи ташкилотга қурилиш қонунчилиги, давлат қурилиш стандартлари ва техник регламентлари талабларига мувофиқ қурилиш ишларини…

Батафсил...

Қирғизистонда аёлларнинг сиёсатдаги иштироки янги босқичга кўтарилди

Қирғизистонда аёлларнинг давлат қарорларини қабул қилишдаги роли ортиб бормоқда. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирининг ўринбосари Аида Исатбек қизи Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ аёллар форумида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда аёлларни қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилмоқда ва уларнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, Жогорку Кенешдаги аёл депутатларнинг улуши 33,4% га, маҳаллий кенгашларда…

Батафсил...

Андижон 2026 йили расман туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилинди

Андижон шаҳри 2026 йил учун Туркий дунё маданий пойтахти мақомини расман қўлга киритди. Шу муносабат билан шаҳарда байрам тадбирлари ўтказилмоқда ва бу ерга кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюрган. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик сўзи билан мурожаат қилди. Нутқ давлат раҳбари сайтида эълон қилинган. Республика раҳбари Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТЮРКСОЙга Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Андижон шаҳрини…

Батафсил...

Диққат! Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яна сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 27 июндан 30 июнгача куннинг исиши ва кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел бўлиши мумкин. Дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилиши ҳам кутилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни шу кунларда тоғли ҳудудлар, дара ва сув тошқини хавфи юқори бўлган ҳудудларга бормасликка чақиради.

Батафсил...

Қирғизистонда 28-29 июн кунлари ҳаво 40 даражагача иссиқ бўлади

28-29 июн кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Чуй, Ўш, Жалолобод ва БАткен вилоятлари водийларида кундузги ҳарорат 35-40° гача етади. Бундай иссиқ ҳавода сувсизланиш ва қуёш уриши олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади: кундузи қуёшда узоқ вақт қолишдан сақланиш; кўп миқдорда сув ичиш; экинларни мунтазам суғориш.

Батафсил...

Қирғизистон муай тай бўйича жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритди

Катталар ўртасидаги IFMAнинг муай тай бўйича жаҳон чемпионати якунланиб, Қирғизистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 3 та бронза медал билан якунлади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги хабар берди. 57 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Аделя Асилбек қизи барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди. Қирғизистон яна учта бронза медалини қўлга киритди. Ғолиблар: • Милана Шихшабекова…

Батафсил...

Ўшда битирувчилар хавфсизлигини 800 дан ортиқ милиция ходими таъминлайди

Бугун, 26 июн куни Ўш вилоятидаги барча мактабларда битирувчиларга шаҳодатномалар топшириш маросими бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 800 дан ортиқ милиция ходими жамоат тартибини ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинади. Ўш вилоят ИИБ ходимлари мактабларда ташкил этилган тантанали тадбирларда иштирок этиб, жамоат хавфсизлигини назорат қиладилар. Шунингдек, улар ота-оналар ва ёшлар қўмиталари билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб борадилар. Шунинг доирасида битирувчиларга…

Батафсил...

Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин

Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин Бу ҳақда «Кизмат» давлат муассасаси хабар берди. Маълумотга кўра, ўзбекистонликлар келганларида яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтиш онлайн ёки Аҳоли Хизмат Марказлари орқали амалга оширилади. «Агар сиз 60 кундан ортиқ қолишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, виза олишингиз ва рўйхатдан ўтишни узайтиришингиз керак», -деб таъкидлади агентлик.

Батафсил...