Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан табриклади.
Бугун, 4-июн куни Давлат раҳбари Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди.
Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг 2027-2028 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан самимий табриклади.
Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Республикаси номзодининг БМТга аъзо давлатлар томонидан кенг қўллаб-қувватланиши Қирғизистоннинг юқори халқаро обрўсининг, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишининг яққол далили эканлигини таъкидлади.
Президент Садир Жапаров Ўзбекистон Президентига самимий табриклари ва қардош Ўзбекистоннинг доимий қўллаб-қувватлаши учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатларининг сайлов кампанияси давомида Қирғизистон номзодини илгари суришга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.