Ўшда VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланган «Бирдамлик карвони» ҳудудий лойиҳаси доирасида сувни ҳурмат қилиш ва тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанар Акаев, шаҳар ҳамда муниципал муассасалари ходимлари, шунингдек, шаҳар аҳолиси иштирок этди.
Аввалроқ Ўш шаҳридан битта қаҳрамон ва ўнта элчи танлаб олинди. Шаҳар қаҳрамони сифатида миллий кураш бўйича спорт усталигига номзод, мураббий ва миллий ўйинлар ғолиби *Акжол Токтомушов* танланган.
Маросим давомида шаҳар қаҳрамони Оқ бура дарёсидан махсус кўзага сув олиб, элчилар билан Бишкекка жўнаб кетди. Делегация 31-август куни Бишкек Аренада бўлиб ўтадиган VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади ва Ўшдан олиб келинган муқаддас сувни тақдим этади.
2026 йилги Жаҳон кўчманчи ўйинларида мамлакатнинг етти вилоятидан йиғилган сув битта идишга қуйилади ва қирғиз халқининг бирдамлиги, бирлиги ва умумий миллий қадриятларини улуғлайди. Тадбир қирғиз халқининг бой маданий меросини, кўчманчи цивилизациясининг буюклигини ва халқининг бирлигини дунёга намойиш этишга қаратилган.