Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Адилбек Касималиев 16-17 июн кунлари иш сафари билан Ўзбекистонга боради.
Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси Раиси V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиб, унинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг юқори лавозимли амалдорлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва бошқа музокаралар олиб борилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, форумда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан биргаликда у Марказий Осиё кўргазмасига ташриф буюриб, бизнес платформаси фаолияти, шунингдек, Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий манбалар билан танишади.