1 июлдан бошлаб Россияга кириш мураккаблашади

1 июлдан бошлаб Россияга борадиган Қирғизистон фуқаролари учун янги кириш тартиби кучга киради. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги хабар берди. Янги қоидаларга кўра, Россия чегарасини кесиб ўтишни режалаштираётган фуқаролар RuID мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтишлари, сафарлари ҳақида маълумот киритишлари ва QR кодини олишлари керак. Ариза мамлакатга киришдан камида 72 соат олдин топширилиши лозим. Бундан ташқари, Россияга…

Батафсил...

Ўш вилоятининг 158 минг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

1 июн куни Қирғизистоннинг тегишли соҳа бошқармалари раҳбарларидан иборат расмий делегацияси Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси (ЕБТЖ) билан Ўш вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги вазирлиги билдирди. Лойиҳа ҳудуддаги энг долзарб муаммолардан бирини ҳал қилишга қаратилган. У Қорасув ва Ўзган туманларидаги 32 та қишлоқ аҳолисини қамраб олади. Ҳозирда…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги №49 мактаб учун 148 ўқувчига мўлжалланган қўшимча бино қурилди

Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, янги бино Жибек-Жолу муниципал ҳудудий бошқармасида жойлашган бўлиб, умумий сиғими 630 ўқувчига етди. Мактабда таълим қирғиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Очилиш маросимида иштирок этган шаҳар мэри Жанарбек Акаев шаҳарда болалар учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилинаётганини таъкидлаб, уларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун тез орада махсус автобус йўлга қўйилишини айтди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу мактаб…

Батафсил...

Автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш нархи 15 минг сомга арзонлаши мумкин

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш учун рухсатнома олиш учун тўловни вақтинча камайтиришни таклиф қилди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Лойиҳага кўра, 10 июндан 10 июлгача йиллик рухсатнома нархи 15 минг сомга арзонлайди. Натижада, жисмоний шахслар учун тўлов 50 минг сомдан 35 минг сомгача, юридик шахслар учун 70 минг сомдан 55 минг сомгача ва хорижий фуқаролар…

Батафсил...

Бишкекда бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2 июнь куни эрталаб филармония яқинида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Kia автомобили Манас проспекти бўйлаб ҳаракатланаётган бўлиб, қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетган ва у ерда микроавтобус ҳамда йўловчи ташувчи автобус билан тўқнашган. «Бишкек шаҳар транспорти» муниципал корхонаси маълумотига кўра, ҳалок бўлган шахс 2004 йилда туғилган Kia ҳайдовчисидир. Жароҳатланганлар орасида 13 ёшли бола…

Батафсил...

«Ўқув йили бошланишидан олдин йўлларни битиришимиз керак»

Ўшда транспорт ҳаракатини тартибга солиш ва тирбандликни камайтириш мақсадида бир қатор асосий кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси хабар берди. «Ўқув йили бошланишидан олдин йўлларни битиришимиз керак», дейди шаҳар мэри Жанарбек Акаев. Ҳозирда А. Масалиев кўчасидан Т. Турсунбаева кўчасигача бўлган қисмда Ж. Раимбеков ва Аношин кўчалари таъмирланмоқда. Йўл қурилиши ишлари давом этмоқда.

Батафсил...

Қурилиш компанияларига ҳудудни ободонлаштириш вазифаси юклатилди

1 июндан бошлаб компаниялар иншоотлар қуришдан ташқари, атрофдаги ҳудудни ҳам ободонлаштиришга мажбурдирлар. Энди улар йўлни, пиёдалар йўлакчаларини, автотураргоҳларни ёритиши ва кўкаламзорлаштириши керак. Бундан ташқари, улар қурилиш ишлари натижасида шикастланган йўлларни тиклаши ва жамоатчилик учун хавфсиз шароитлар яратиши шарт. Қурилиш вазирлиги янги талабларнинг бажарилишини назорат қилади.

Батафсил...

Оқ бура дарёсига тушиб кетган 9 ёшли боланинг жасади топилди

Ўш шаҳридаги Оқ бура дарёсига тушиб кетган боланинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилди. Бу маълумот Ўш Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, 31 май куни эски товуқ бозори ҳудудида бир нечта бола дарёга тушган вақтда сув сатҳи кўтарилиб кетган. Натижада болалар сув оқимига учраган. Тўрт нафар бола қутқарилган, бири бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига…

Батафсил...

Маст ҳолда машина бошқарган ўсмир ҳибсга олинди

Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Ўзган-Мирза-Аке автомагистралида йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ҳибсга олинган. Маълумотга кўра, 1 июн куни кумуш рангли Мерcедес-Бенз C200 автомобили тўхтаб турган Киа К5 русумли автомобилга урилиб, кейин Ўш шаҳри томон қочиб кетган. Ҳайдовчини тўхтатиш учун бир нечта назорат пунктларидан фойдаланилган бўлса-да, у милиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишдан бош тортган.…

Батафсил...