Ўш мэри Жанарбек Акаевнинг 100 кунлик иши доирасида 10 июн куни шаҳарда 10 та замонавий ҳиёбон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Маълумотга кўра, илгари қаровсиз қолган ҳудудлар тўлиқ таъмирланиб, аҳоли учун қулай дам олиш масканларига айлантирилди. Барча ишлар «Ўшдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш фермер хўжалиги мажмуаси» муниципал ишхонаси томонидан амалга оширилган.
Янги ҳиёбонлар:
1. И. Раззаков кўчасида 3та
2. А. Шакиров кўчасида 2та
4. Алимбек-Датка кўчасида 2та
8. Шота-Руставели – Р. Моминова кўчалари кесишмасида
9. Н. Байтемиров кўчасида
10. Н. Исанов кўчасида очилди
Барча ҳиёбонларга пиёдалар йўлаклари замонавий ёритиш мосламалари қўйилди, скамейкалар ва ахлат қутилари ўрнатилди. Баъзи жойларда кўп қаватли биноларнинг жабҳалари оқланди.
“Ўшда умумий майдони 2,57 гектар бўлган 10 та янги яшил майдон яратилди. Бу ишлар шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, экологик ҳолатини мустаҳкамлаш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратишга катта ҳисса қўшади”,-дейилади маълумотда.