Кеча Нью-Делидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлиб, натижада 76, 50 ва 23 ёшли қирғизистонлик фуқаролар ҳалок бўлган.
Элчи Аскар Бешимовнинг сўзларига кўра, улар жигар трансплантацияси учун Ҳиндистонга боришган ва икки ой давомида даволанаётган эдилар. Марҳумлар 50 ёшли аёл, унга донор бўлган 23 ёшли ўғли ва уларга ғамхўрлик қилиш учун борган аёлнинг 76 ёшли онаси бўлган.
«Операция ўтказилган. Даволаниш тугагандан сўнг, улар бир ҳафта ичида уйга қайтишлари керак эди. Ҳозирда воқеани полиция текширмоқда. Тегишли органлар рухсат бериши керак. Бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Биз қариндошлар билан алоқадамиз. Жасадларни уйга олиб келиш ишлари олиб борилмоқда», – деди Бешимов.