Ўш мэри Болалар ва оилаларни реабилитация қилиш марказидаги болалардан хабар олди

Янги йил арафасида Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев шаҳардаги жамиятнинг эътиборга муҳтож вакилларидан хабар олди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди. Кеча, 28 декабрда шаҳар мэри Болалар ва оилаларни реабилитация қилиш марказидаги болаларни зиёрат қилди. Женишбек Токторбаев у ердаги болаларни Янги йил билан табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди. Бундан ташқари, гўдаклар учун 6 та юриш аравачаси (ходунок) берилди.

Батафсил...

Ўш мэри милиция фахрийларига хизмат машинасини совға қилди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев “Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси фахрийлари” жамоат бирлашмасига хизмат машиналарини совға қилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, шаҳар рахбари илгари Милиция куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда Янги йил учун замонавий автомобил совға қилишга ваъда берган эди. Бугун, 29 декабр куни фахрийларга янги русумдаги автомобил калитлари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари,…

Батафсил...

Байрам кунлари тартиб: Ўшда 1000 дан ортиқ милиция ходими ишлайди

Бугун, 29 декабр куни Ўшда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамларига тайёргарлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг гарнизон текшируви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Тадбирда вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳар мери Женишбек Токторбаев, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва уларнинг шахсий таркиби иштирок этди. Текширув давомида байрам кунлари бажариладиган ходимларнинг хизмат формаси, техник жиҳозлари ва вазифалари…

Батафсил...

Ўшда транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди

Ўш шаҳар ИИБ милициянинг патрул хизмати томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда маҳкамадан билдиришди. Маълумотга кўра, транспорт ходисаларни олдини олиш, уни ичида ёш ўсмирлар иштирокидаги йўл трнаспорт ҳодисаларини қисқартириш мақсадида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси милициянинг патрул хизмати томонидан “Йўлда болаларнинг кулгуси ўчмасин” деб номланган профилактик юриш ўтказилди. Тадбир давомида ходимлар йўл қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида ҳайдовчиларга ва пиёдаларга…

Батафсил...

Садир Жапаров Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Алмазбек Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Собиқ президент Қирғизистон Республикасининг энг олий мукофоти — «Кыргыз Республикасынын Баатыры», II даражали «Манас» ва «Данакер» орденлари ҳамда «Данк» медалидан маҳрум қилинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Суд ижрочилари хизматига Атамбаевнинг давлат мукофотлари ва унга илова қилинган ҳужжатларни мусодара қилиш ва уларни давлат мукофотлари фондига ўтказиш топширилди. Фармон…

Батафсил...

Ўшда янги гул бозори фойдаланишга топширилди

Ўш Миллий драма театри ёнида янги гул бозори очилди. Бу ҳақда мэриядан хабар беришди. Янги гул бозори замонавий талабларга мувофиқ қурилган ва шиша конструкция билан жиҳозланган. Савдогарлар учун барча қулай шароитлар яратилган. Шуни таъкидлаш керакки, рейд давомида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев Қурманжон Дотҳо кўчасида жойлашган гул дўконларини ушбу жойга кўчириш бўйича кўрсатма берган. Бир вақтлар қаровсиз ва ахлатга тўла бўлган…

Батафсил...

Электромобиллар учун божхона имтиёзлари 2026 йил 22 январдан бошланади

Қирғизистонга электр транспорт воситаларини импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш 2026 йил 22 январдан кучга киради. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, ушбу имтиёз Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2025 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ соф электр транспорт воситалари ва кетма-кет гибрид транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб транспорт воситалари учун ЕОИИ товар номенклатурасига ўзгартиришлар ҳам…

Батафсил...

Женишбек Токторбаев мактаб фаррошлигида ишлайдиган 8 нафар фарзандли аёлга уй совға қилди

Женишбек Токторбаев мактаб фаррошлигида ишлайдиган 8 нафар фарзандли аёлга уй совға қилди Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди. Ўш мэри август ойида таъмирлаш ишларини текшириш учун таълим муассасасига ташриф буюрганда кўп болали онанинг аҳволини кўриб, унга ёрдам беришга ваъда берган. Хонадон тўлиқ таъмирланиб, барча зарур яшаш шароитлар яратилди. Зарур мебел ва маиший техника билан жиҳозланди. 8 нафар фарзанднинг онаси…

Батафсил...

Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди.

Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди. Aйпери жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Токио Олимпиадаси иштирокчиси. Ливаза бокс бўйича жаҳон чемпионати финалига чиққан ва кумуш медални қўлга киритган биринчи қирғизистонлик боксчидир.

Батафсил...

Президент ССВ раҳбарини тасдиқлади ва Олий таълим вазири вазифасини бажарувчини тайинлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров иккита вазирлик раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Қанибек Дўсмамбетов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланди, Гулзат Исаматовани Фан, олий таълим ва инновация вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Дўсмамбетов 1979 йилда Норин шаҳрида туғилган ва 1999 йилда Қирғизистон Давлат қурилиш, транспорт ва архитектура университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2001 йилдан 2017 йилгача у миллий хавфсизлик идораларида хизмат…

Батафсил...

Фирибгарлар Садир Жапаров номидан хабарлар юборишмоқда

Президент матбуот котиби Аскат Алагозов ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда давлат раҳбари онлайн кампаниялар уюштиргани ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, президент пулни бу тарзда тақсимламайди, бу оддий фирибгарлик. Алагозов аҳолини фирибгарлар тўрига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишга ва фақат расмий баёнотларга ишонишга чақирди.

Батафсил...

Мис нархи янги рекорд ўрнатди

Мис нархи янги рекорд ўрнатди. Интерфакс хабар бермоқда. Хабарга кўра, мис биринчи марта бир тонна учун 12 000 доллардан юқори нархда сотилди. Лондон металл биржасида (ЛМE) мис нархи 1% га ўсиб, бир тонна учун 12 059 долларни ташкил этди. Йил бошидан бери металл тахминан 37% га ошди. Агар йил охиригача худди шундай тенденция давом этса, бу 2009 йилдан бери энг…

Батафсил...

Жогорку Кенеш 2026 йил учун республика бюджетини қабул қилди

Жогорку Кенеш 2026 йил учун республика бюджетини қабул қилди. Умумий даромад 551,2 миллиард сомни, харажатлар 550,7 миллиард сомни ташкил этди. 436,4 миллион сом профицит кутилмоқда. Жорий йил қуйидагича умумлаштирилди: Даромад — 430,2 миллиард сом Харажатлар — 405,9 миллиард сом Профицит — 24,3 миллиард сом

Батафсил...

Макаренко мактаби атрофидаги ҳудуд март ойидан ноқонуний қурилишлардан тозаланади

Бугун Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд доирасида 6-сонли Макаренко ўрта таълим муассасасига ташриф буюрди. У мактаб ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда мэриядан хабар қилишди. Маълумки, 2008 ва 2012 йилларда таълим муассасасига тегишли бир қатор ер участкалари хусусийлаштирилган. Ҳозирда ушбу ҳудудларда банклар, дўконлар ва ошхоналар каби тижорат объектлари фаолият юритмоқда. Женишбек Токторбаев тегишли раҳбарларга хусусий мулкка ўтказилган…

Батафсил...

Фрунзе мактаби ҳудудидаги қурилишлар олиниб, атрофи панжара билан ўралди

Ўшдаги №24 Фрунзе номли мактаб ҳудудидаги иншоотлар олиб ташлангандан сўнг, атрофига панжара ўрнатилди. Мактабга кириш эшигига дарвоза қўйилди. Бинонинг ҳовлиси асфальтланиб, пиёдалар учун йўлак қурилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан ўқувчилар хавфсизлиги таъминланди, таълим муассасасининг инфратузилмаси замонавий талабларга мослаштирилди ва ҳудуд аввалги ҳолатига қайтарилди. Шуни таъкидлаш керакки, илгари Фрунзе мактаби ҳудуди чакана савдо дўконлари, автомобил ювиш жойи, ошхона ва савдо…

Батафсил...

Президент фармойиши билан ички рейслар учун қатъий ижтимоий нархлар жорий этилди

Президент Садир Жапаров фармойишига мувофиқ, Қирғизистонда ички рейслар учун тарифлар 2026 йилга қадар бозор нархларидан паст даражада белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Аскат Алагозев хабар берди. Маълумотларга кўра, чиптанинг бозор нархи ва ижтимоий тариф ўртасидаги фарқ мамлакатнинг Барқарорлаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Шунга асосланиб, ички рейслар учун чипталар нархи сўнгги соатларда кескин ошмайди. Ушбу ташаббус фуқароларнинг ҳаракатчанлигини ошириш, минтақалараро алоқаларни…

Батафсил...

Нима учун Бишкек – Ўш ва Бишкек – Манас йўналишларидаги авиачипталар арзонламайди?

Кеча президент Садир Жапаров ички рейсларни субсидиялаш бўйича кўрсатма берди. Бироқ, бу чора фақат Талас, Норин, Каравон, Казарман, Боткен, Раззаков ва Қоракўл йўналишларига тегишли. Қирғизистон аэропортлари компаниясининг маълумотларига кўра, Ўш ва Манас йўналишлари ички бозордаги энг машҳур йўналишлар қаторига киради. Давлатга қарашли Асман Airlines ҳали бу йўналишларга тўлиқ хизмат кўрсата олмаяпти. Бу йўналишларда бошқа хусусий компаниялар ҳам фаолият юритаётгани сабабли,…

Батафсил...

Адилбек Касималиев 2026 йилда нечта янги мактаб қурилишини эълон қилди

Келгуси йилда 30 дан ортиқ мактаб қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди. Адилбек Касималиев президентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, 2026 йилда мамлакатда қурилиши режалаштирилган мактаблар рўйхатини келтирди: – Бишкек шаҳри – 20 та мактаб, – Ўш – 10 та мактаб, – Манас шаҳри – 6 та мактаб. Мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолатдаги мактаблар тўлиқ таъмирланади ва…

Батафсил...

Ўшда тунги совуқда машинада ёлғиз қолган 5 ёшли қизчани милиция қутқарди

Ўш шаҳрида милиция ходимлари тунги совуқда машинада ёлғиз қолган 5 ёшли қизчани қутқарди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, 24 декабр тунги тахминан соат 03:20 да Ўш халқаро аэропорти ҳудудида жамоат тартибини кузатаётган патрул ходимлари автотураргоҳда Dаеwоо Nexia русумли автомобилда ухлаб ётган кичкина қизчани пайқашган. Текширув давомида машина эшиги ёпиқ бўлиб, бола ичкарида ёлғиз эканлиги…

Батафсил...

Қирғизистондаги олий таълим муассасаларига қишки қабул бошланди

Бугун, 23 декабр куни Қирғизистондаги олий таълим муассасаларига қишки қабул бошланди. «Абитуриент Онлайн» автоматлаштирилган ахборот тизимига кўра, биринчи босқич 23 декабрдан 25 декабргача давом этади. Қабул кампанияси тўрт босқичдан иборат. Абитуриентлар кузги ва баҳорги Умумреспублика тести (2025) натижалари асосида танланади. Олий таълим муассасаларига қишки қабул фақат ёзги қабулдан кейин бўш қолган шартномавий ўринлар учун абитуриентларни танлаш ва рўйхатдан ўтказиш учун…

Батафсил...
1 2 3 … 7