Янги йил арафасида Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев шаҳардаги жамиятнинг эътиборга муҳтож вакилларидан хабар олди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди. Кеча, 28 декабрда шаҳар мэри Болалар ва оилаларни реабилитация қилиш марказидаги болаларни зиёрат қилди. Женишбек Токторбаев у ердаги болаларни Янги йил билан табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди. Бундан ташқари, гўдаклар учун 6 та юриш аравачаси (ходунок) берилди.
Батафсил...Kun: 29.12.2025
Ўш мэри милиция фахрийларига хизмат машинасини совға қилди
Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев “Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси фахрийлари” жамоат бирлашмасига хизмат машиналарини совға қилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, шаҳар рахбари илгари Милиция куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда Янги йил учун замонавий автомобил совға қилишга ваъда берган эди. Бугун, 29 декабр куни фахрийларга янги русумдаги автомобил калитлари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари,…
Батафсил...Байрам кунлари тартиб: Ўшда 1000 дан ортиқ милиция ходими ишлайди
Бугун, 29 декабр куни Ўшда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамларига тайёргарлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг гарнизон текшируви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Тадбирда вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳар мери Женишбек Токторбаев, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва уларнинг шахсий таркиби иштирок этди. Текширув давомида байрам кунлари бажариладиган ходимларнинг хизмат формаси, техник жиҳозлари ва вазифалари…
Батафсил...Ўшда транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди
Ўш шаҳар ИИБ милициянинг патрул хизмати томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда маҳкамадан билдиришди. Маълумотга кўра, транспорт ходисаларни олдини олиш, уни ичида ёш ўсмирлар иштирокидаги йўл трнаспорт ҳодисаларини қисқартириш мақсадида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси милициянинг патрул хизмати томонидан “Йўлда болаларнинг кулгуси ўчмасин” деб номланган профилактик юриш ўтказилди. Тадбир давомида ходимлар йўл қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида ҳайдовчиларга ва пиёдаларга…
Батафсил...Садир Жапаров Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Алмазбек Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Собиқ президент Қирғизистон Республикасининг энг олий мукофоти — «Кыргыз Республикасынын Баатыры», II даражали «Манас» ва «Данакер» орденлари ҳамда «Данк» медалидан маҳрум қилинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Суд ижрочилари хизматига Атамбаевнинг давлат мукофотлари ва унга илова қилинган ҳужжатларни мусодара қилиш ва уларни давлат мукофотлари фондига ўтказиш топширилди. Фармон…
Батафсил...Ўшда янги гул бозори фойдаланишга топширилди
Ўш Миллий драма театри ёнида янги гул бозори очилди. Бу ҳақда мэриядан хабар беришди. Янги гул бозори замонавий талабларга мувофиқ қурилган ва шиша конструкция билан жиҳозланган. Савдогарлар учун барча қулай шароитлар яратилган. Шуни таъкидлаш керакки, рейд давомида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев Қурманжон Дотҳо кўчасида жойлашган гул дўконларини ушбу жойга кўчириш бўйича кўрсатма берган. Бир вақтлар қаровсиз ва ахлатга тўла бўлган…
Батафсил...Электромобиллар учун божхона имтиёзлари 2026 йил 22 январдан бошланади
Қирғизистонга электр транспорт воситаларини импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш 2026 йил 22 январдан кучга киради. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, ушбу имтиёз Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2025 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ соф электр транспорт воситалари ва кетма-кет гибрид транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб транспорт воситалари учун ЕОИИ товар номенклатурасига ўзгартиришлар ҳам…
Батафсил...Женишбек Токторбаев мактаб фаррошлигида ишлайдиган 8 нафар фарзандли аёлга уй совға қилди
Женишбек Токторбаев мактаб фаррошлигида ишлайдиган 8 нафар фарзандли аёлга уй совға қилди Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди. Ўш мэри август ойида таъмирлаш ишларини текшириш учун таълим муассасасига ташриф буюрганда кўп болали онанинг аҳволини кўриб, унга ёрдам беришга ваъда берган. Хонадон тўлиқ таъмирланиб, барча зарур яшаш шароитлар яратилди. Зарур мебел ва маиший техника билан жиҳозланди. 8 нафар фарзанднинг онаси…
Батафсил...Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди.
Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди. Aйпери жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Токио Олимпиадаси иштирокчиси. Ливаза бокс бўйича жаҳон чемпионати финалига чиққан ва кумуш медални қўлга киритган биринчи қирғизистонлик боксчидир.
Батафсил...