Ўшдаги №24 Фрунзе номли мактаб ҳудудидаги иншоотлар олиб ташлангандан сўнг, атрофига панжара ўрнатилди. Мактабга кириш эшигига дарвоза қўйилди. Бинонинг ҳовлиси асфальтланиб, пиёдалар учун йўлак қурилди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан ўқувчилар хавфсизлиги таъминланди, таълим муассасасининг инфратузилмаси замонавий талабларга мослаштирилди ва ҳудуд аввалги ҳолатига қайтарилди.
Шуни таъкидлаш керакки, илгари Фрунзе мактаби ҳудуди чакана савдо дўконлари, автомобил ювиш жойи, ошхона ва савдо расталари томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган эди.