3 декабр куни, 86 ёшида, таниқли давлат ва жамоат арбоби, бутун умри давомида халққа хизмат қилишнинг намунасини кўрсатган фахрий Бўрибой Жўраевич Жўраев вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди Бўрибой Жўраевич 1939 йил 12 январда туғилган ва бутун ҳаётини аҳоли фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига бағишлаган. Лавозимидан қатъи назар, у масъулиятли раҳбар, саховатпеша инсон ва чинакам ватанпарвар сифатида эътироф этилган.…
Батафсил...Kun: 04.12.2025
Исломободда Садир Жапаров ва Шаҳбоз Шарифнинг расмий учрашув маросими бўлиб ўтди
Бугун, 4 декабр куни Исломободдаги Бош вазир идорасида Президент Садир Жапаров ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг расмий учрашув маросими бўлиб ўтди. Шаҳбоз Шариф давлат раҳбарини тантанали равишда кутиб олди ва ҳарбий оркестр жўрлигида икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул қўмондони ҳисобот берди ва Президент Садир Жапаров тантанали гилам бўйлаб юрди. Расмий қисмдан сўнг делегациялар билан қисқача саломлашиш бўлиб…
Батафсил...Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг тавсифини тасдиқлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг 773-сонли қарорида айтилган. Маълумотга кўра, амалдаги 2019 йилги ҳайдовчилик гувоҳномаси бланкалари тугагунга қадар худди шу моделда берилади. Бланкалар тугаши билан Қирғизистон янги 2025 йилги намунадаги гувоҳнома беришга ўтади. Тегишли хизматлар янги гувоҳнома намуналарини Ташқи ишлар вазирлигига юборади ва хорижий давлатларга янги ҳужжат ҳақида хабар…
Батафсил...Ўшдаги «Лўли маҳалла» номи билан танилган Янги маҳалла қишлоғида кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошланади
Ўш шаҳар мэрияси Янги маҳалла қишлоғини таъмирлашни режалаштирмоқда. Шу сабабли мэр Женишбек Токторбаев қишлоқ аҳолиси билан учрашиб, лойиҳа билан таништирди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди. Ўш шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, бу ерда яшовчилар келгуси йилдан бошлаб 5 қаватли уйларга кўчиб ўтишни бошлайдилар. «Ростини айтсам, шаҳар бўйича ушбу қишлоқда ҳаёт ночор. Мен болалигимда бу ерга келганимда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам ҳеч…
Батафсил...Миллий банк чет элдан ўтказилган пуллар учун комиссия олишни тақиқлади
Миллий банк чет элдан ўтказилган пуллар учун комиссия олишни тақиқлади. Ушбу чора келгуси йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади. Мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва пул ўтказмалари сонини кўпайтиришдир. Эслатиб ўтамиз, 1 декабрдан бошлаб Қирғизистонга йирик пул ўтказмалари оператори Россия рублида олинган маблағлар учун 1,5% гача комиссия жорий этишини эълон қилган.
Батафсил...Муҳим! Ўш шаҳридаги Алимбек Дотҳо кўчасининг бир қисми ёпилди
Ўш шаҳрида янги йил байрамига тайёргарлик бошланиб, марказий майдонига арча ўрнатилиб, безаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Алимбек Дотҳо кўчасининг Заднепровская ва Нургазиев кўчалари орасидаги қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар раҳбарияти хабар берди. Мэрия ҳайдовчиларга йўналишларни олдиндан режалаштиришни ва иложи бўлса, муқобил йўналишлардан фойдаланишни эслатди.
Батафсил...Бир ой ичида 57 мингдан ортиқ фуқаро ўзларини кредит олишдан четлаштирди
Қирғизистон Миллий банкнинг хабар беришича, 1-28 ноябр кунлари 57 005 киши “Тундук” мобил иловаси орқали кредит олиш учун ўзини ўзи тақиқлаш хизматини фаоллаштирган. “Ўзини ўзи тақиқлаш” – бу фуқарога ўз номидан кредит олишни ихтиёрий равишда вақтинча тўсиб қўйиш имконини берувчи бепул механизм. • Фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар билан кредит олишни олдини олади, • Фуқарога ўз кредит профилини ҳимоя қилиш имконини…
Батафсил...Кулатов кичик туманидаги янги йўл асфальтланиб, фойдаланишга топширилди
Ўш шаҳрида Кулатов кичик туманидаги Бекбалаев кўчаси (Кокум-бий кўчасидан Осмонов кўчасигача) тўлиқ асфальтланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Йўлни кенгайтириш ва текислаш учун ҳудуддаги бир нечта эски турар-жой бинолари бузиб ташланди.
Батафсил...