Ўш мэри “Асан-Усон” болалар боғчасида таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Бугун, 19 декабр куни Ўш мэри Женишбек Токторбаев “Асан-Усон” болалар боғчасига ташриф буюрди ва қурилиш ва таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси маълумот берди. Унга кўра, муассасанинг деразалари тўлиқ алмаштирилиб, бинонинг ташқи кўриниши таъмирланмоқда. Шаҳар раҳбари бажарилаётган ишларнинг сифатига эътибор қаратиб, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Батафсил...

Ўшда биринчи жигар трансплантацияси амалга оширилди

Бугун, 19 декабр куни Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Канибек Досмамбетов Ўш давлат университети тиббиёт марказига ташриф буюрди ва жигар трансплантацияси операцияси натижалари билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Вазир шифокорлардан донор ва беморнинг операциядан кейинги ҳолати, даволаш жараёни ва тиббий назорат ҳақида батафсил маълумот олди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, иккала бемор ҳам ҳозирда барқарор аҳволда ва шифокорлар…

Батафсил...