Мис нархи янги рекорд ўрнатди

Мис нархи янги рекорд ўрнатди. Интерфакс хабар бермоқда.

Хабарга кўра, мис биринчи марта бир тонна учун 12 000 доллардан юқори нархда сотилди.

Лондон металл биржасида (ЛМE) мис нархи 1% га ўсиб, бир тонна учун 12 059 долларни ташкил этди.

Йил бошидан бери металл тахминан 37% га ошди. Агар йил охиригача худди шундай тенденция давом этса, бу 2009 йилдан бери энг юқори ўсиш бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ