Ўшда янги гул бозори фойдаланишга топширилди

Ўш Миллий драма театри ёнида янги гул бозори очилди. Бу ҳақда мэриядан хабар беришди.

Янги гул бозори замонавий талабларга мувофиқ қурилган ва шиша конструкция билан жиҳозланган. Савдогарлар учун барча қулай шароитлар яратилган.

Шуни таъкидлаш керакки, рейд давомида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев Қурманжон Дотҳо кўчасида жойлашган гул дўконларини ушбу жойга кўчириш бўйича кўрсатма берган. Бир вақтлар қаровсиз ва ахлатга тўла бўлган бу ҳудуд бугун бутунлай бошқача қиёфага кириб, шаҳарга гўзаллик бағишлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ